Линклар

Франция ҳукумати уч йилдан буён Лондондаги Эвкадор элчихонасида жон сақлаётган Wikileaks сайтининг асосчиси Жулиан Ассанжга ўз мамлакатидан бошпана берилмаслигини маълум қилди.

Ассанжнинг Франциядан бошпана сўраб ёзган очиқ хатига жавоб берган президент Франсуа Олланд Ассанж ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқлиги боис унинг бошпана сўрови рад қилинганини билдирди.

Ассанж 2012 йилда Швецияга экстрадиция қилиниши эҳтимолидан қочиб, Эвкадордан сиёсий бошпана олган ва Лондондаги элчихонага яширинган. Швецияда у жинсий зўравонликка оид жиноятда гумон қилиниб, қидирувга берилган.

Ассанж бундай гумонларда асос йўқлиги, унинг Эквадор элчихонасида қолаётгани эса АҚШда унга нисбатан бораётган суриштирув эканини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG