Линклар

logo-print

“Исломий Давлат” жангариси ўз паспортини ёқиб юборди


Ўзини қозоғистонлик Артём деб таништирган жангарининг ВКонтактедаги саҳифасига жойлаган суратлардан бири.

Ўзини қозоғистонлик Артём деб таништирган жангарининг ВКонтактедаги саҳифасига жойлаган суратлардан бири.

Қозоғистонлик эканлигини иддао қилаётган “Исломий Давлат” жангариси ижтимоий тармоқларда ўз паспортини ёқиб юбораётгани акс этган фотосуратларни тарқатди. Ўзини Артём деб атаган жангари ВКонтактедаги саҳифасида Қозоғистоннинг Атирау шаҳридан эканлигини ёзди.

Артёмнинг ВКонтактедаги саҳифаси 13 июнь куни ёпиб қўйилди. Бунинг кетидан Артём янги саҳифа очди. Янги саҳифада унинг Мосул шаҳрида истиқомат қилиши ва ёши 30да эканлиги кўрсатилган.

2 июль куни тармоққа юкланган суратда Артём муқовасига инглиз ва қозоқ тилларида “Қозоғистон Республикаси” деб ёзилган кўк паспортни ушлаб турганини кўриш мумкин.

Мазкур суратларда Артёмнинг аввал паспортни топтаб, кейин ёқиб юборгани акс этган.

Артём ўз саҳифасига жойлаган суратлари остига “О, тоғут, мен сендан бутунлай кечдим. Ҳозир менда ўз давлатим бор. ИСЛОМИЙ ДАВЛАТ”, деб ёзди. “Тоғут” сўзини жангарилар шариатни “Исломий Давлат” каби талқин қилмайдиган мусулмон мамлакатлар ҳақида сўзлаётганда қўллайди.

Артём Ироққа икки фарзанди билан борганини айтади. Афтидан, фарзандларининг иккиси ҳам ҳали 10 ёшга тўлмаган.

Ўзини қозоғистонлик Артём деб таништирган жангарининг ВКонтактедаги саҳифасига жойлаган суратлардан бири.

Ўзини қозоғистонлик Артём деб таништирган жангарининг ВКонтактедаги саҳифасига жойлаган суратлардан бири.

“Исломий Давлат” бошқарувидаги ерларда Қозоғистон фуқароларининг борлиги мамлакат учун бошоғриқ бўлиб келмоқда. Қозоғистон хавфсизлик хизмати ходимлари жангари гуруҳнинг одам ёллаётгани ҳақида хавотир билдириб келади.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Нуртай Абикаев 29 июнь куни мамлакат Интернет ва “турли даъватчилар мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирган экстремистик адабиёт” орқали “оммавий ёллаш, тарғибот, мафкуравий экстремизм ҳамда терроризм” хавфига дуч келаётганини айтди.

Қозоғистон радикаллашув муаммо бўлаётганини тан олган бўлса-да, мамлакат “Исломий Давлат” сафига қўшилган Қозоғистон фуқаролари сонини озайтириб кўрсатиб келади.

Абикаев тахминан 150 қозоғистонлик Сурия ва Ироқда жанг қилаётганини айтди. Улар билан яна 200дан ошиқ аёл ҳам борган. Аёллар орасида ҳалок бўлган жангариларнинг бевалари ҳамда болалар бор. Аммо Қозоғистон расмийлар бир неча ойдан бери бу рақамларни ўзгартирмасдан қолдираяпти.

Қозоғистон ўз фуқароларининг Ироқ ва Сурияда жангарилар билан жанг қилаётгани ҳақидаги хабарларга тўсиқ қўйишга уриниб келади.

Озодлик радиоси қозоқ хизмати 19 июнь куни мамлакатдаги муштарийлар Артём ҳақидаги мақолаларни ўқий олмаётгани ҳақида хабар берди.

XS
SM
MD
LG