Линклар

ЮНЕСКО Палмирада осори атиқаларнинг вайрон этилишини кескин қоралади


"Исломий Давлат" гуруҳи жангариси қадимий ҳайкалларни омма кўз ўнгида майдаламоқда

"Исломий Давлат" гуруҳи жангариси қадимий ҳайкалларни омма кўз ўнгида майдаламоқда

ЮНЕСКО Суриянинг Палмира шаҳрида олтита қадимги ҳайкалнинг "Исломий Давлат" гуруҳи томонидан бузиб ташланишини кескин қоралади.

Гуруҳ жангариларининг эълон қилишича, улар контрабандачидан мусодара қилинган артефактларни исломий маҳкама қарори асосида вайрон қилганлар.

Интернетга қўйилган фотосуратларда жангариларнинг қадимий ҳайкалларни бузиб ташлаётгани тасвирланган.

Яксон этилган меъморликлар орасида эрамиздан аввалги биринчи асрда барпо этилга уч метрлик “Афиналик Шер” ҳайкали ҳам бор.

ЮНЕСКО Директори Ирина Бокованинг айтишича, "Исломий Давлат" гуруҳи жангариларининг амаллари уларнинг нақадар ваҳший ва саводсиз эканини кўрсатади.

У айниқса Палмирада инсонлар, хусусан болалар кўз ўнгида қабр тошларининг бузиб ташланишини "манфур ёвузлик", деб атади.

Аммо Лондонда жойлашган суриялик ҳуқуқ ҳимоячиларининг ишонишича, Палмирада вайрон этилган ёдгорликлар асил бўлмай, уларнинг сохта нусхалари бўлиши мумкин.

ЮНЕСКО Палмирадаги қадимий вайроналарни бутундунё тарихий мероси дея эътроф этган.

XS
SM
MD
LG