Линклар

Қирғизистон Чегара хизмати Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига қарашли Орол қишлоғида Ўзбекистоннинг 7 фуқароси қўлга олингани ҳақида маълумот тарқатди.

Чегара хизматига кўра, ўзбекистонликлар Қирғизистон ҳудудида юриш тартибини бузгани учун ушланган.

Текширув пайтида уларнинг ҳужжатлари муддати ўтиб кетгани аниқланган.

Қирғиз расмийларига кўра, қўлга олинган ўзбекистонликлар Қирғизистон жанубида қурилиш ишлари билан шуғулланиб юрганлар, бироқ уларда иш учун рухсатнома ҳам бўлмаган.

XS
SM
MD
LG