Линклар

Украина: Молия вазири депутатларни ислоҳотларни имилламай амалга оширишга чақирди


Украина молия вазири Наталия Яресько.

Украина молия вазири Наталия Яресько.

Украина молия вазири Наталия Яресько парламент 4 қонун лойиҳасини кўриб чиқишни кечиктириб, ислоҳотларни чўзиб юборгани учун мамлакат халқаро молия институтларидан 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит ололмай қолганидан таассуф билдирди.

“Бу ҳафта мамлакатимиз Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки билан ҳамкорлик янада олға силжиши учун зарур бўлган шартларни бажариши мумкин эди. Ўз навбатида, бу олға силжиш учун зарур бўлган тўрт қонун лойиҳасидан биронтаси ҳам қабул қилинмаган”, деб ёзди вазир Яресько Facebook тармоғидаги ўз саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, парламент жисмоний шахслар омонатларини кафолатлаш тизими тўғрисидаги, Нафтогаз қарздор корхоналарига таъсир кўрсатиш механизмлари тўғрисидаги, коммунал хизматларни тартибга солиш тўғрисидаги ва бошқа қонунларни қабул қилиши лозим.

“Биз Украина халқ депутатларини бу қонун лойиҳаларининг қабул қилинишини кейинги пленар ҳафтада энг устивор ишга айлантиришга чақирамиз. Биз Украина халқи оғир иқтисодий бўҳрон пайтида жуда муҳтож бўлиб турган молиявий ёрдамга нисбатан бунақа эътиборсиз муносабатда бўлолмаймиз”, деб ёзди Яресько.

XS
SM
MD
LG