Линклар

logo-print

Жума куни Суриянинг Идлиб вилоятида масжидда содир этилган портлаш “Ал-Қоида”га боғлиқлиги айтиладиган “Жабҳатун-Нусра” гуруҳига дохил камида 25 жангарининг ҳаётдан кўз юмишига сабаб бўлди. Аввалроқ масжидда ҳалок бўлганлар сони 10 киши экани айтилганди.

Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинг маркази маълумотларига кўра, портлаш мосламаси жангарилар ифторга йиғилган пайтда ишга тушган. Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Аввалроқ Сурияда бирлашган жиҳодий гуруҳлар иштирокида Ҳалаб шаҳри учун шиддатли жанглар давом этаётгани ҳақида хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG