Линклар

Греция расман "банкрот давлат" деб эълон қилинди


Греция бош вазири Алексис Ципрас.

Греция бош вазири Алексис Ципрас.

Жума куни Греция расман банкрот давлат, дея эълон қилинди. Мамлакатнинг ўз қарзларини тўлолмаслигини Европа молиявий барқарорлик жамғармаси (EFSF) қайд этди.

Якшанба куни Грецияда бош вазир Алексис Ципрас тарафидан эълон қилинган ва парламент томонидан тасдиқланган референдум бўлиб ўтади. Унда фуқаролар “Кредиторлар таклиф қилган кескин иқтисодий чораларни қўллайсизми?” деган саволга “ҳа” ёки “йўқ” деб жавоб бериши керак бўлади.

Афинада чиқадиган “Этнос” газетаси ўтказган сўров натижасига кўра, кредиторлар билан ҳамкорлик қилиш тарафдорлари ва бунга қарши бўлганлар сони қарийб тенг бўлиб турибди, айни пайтда сайловчиларнинг 12 фоизи бу борада ҳали якуний бир қарорга келмаган.

Европарламент раиси Мартин Шулц юнонистонликлар кредиторлар билан ҳамкорлик ғоясини дастаклашига умид билдирди. Бу эса Ципраснинг истеъфосига олиб келиши керак.

Шулц Греция бош вазирининг “юнон халқини манипуляция қилганлиги” ва демагогик риторикадан фойдаланганлигини писанда қилиб, уни кескин танқид қилди.

XS
SM
MD
LG