Линклар

Сенатор Викер Путинга қарши курашда қатъий бўлиш кераклигини айтди


Сенатор Рожер Викер.

Сенатор Рожер Викер.

Америкалик сенатор Рожер Викер Озод Европа-Озодлик радиосига берган суҳбатида, халқаро ҳамжамият “Агрессив Россияга ва “Исломий давлат” радикал гуруҳига қаршилик кўрсатишда бирдам ва қатъий эканини намойиш этиши керак”, деб билдирди.

Миссисипи штатидан сайланган республикачи сенатор 4 июль куни Прагада Озодлик мухбири билан суҳбатда Россия президенти Владимир Путиннинг Украина шарқидаги ҳаракатларига қатъий тарзда ва куч намойиш этилган ҳолатда жавоб қайтарилиши лозим, деган фикрни айтди.

Викернинг таъкидлашича, Россия томонидан Қримнинг аннекция қилинишини Грузия, Молдова ва Украинада айримачиларни қўллаб-қувватлаш амалиёти сифатида қабул қилиш мумкин.

“Бу эса Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Хельсинки шартномасини ҳамда БМТнинг асосий ҳужжатларини бузишдир”, деди сенатор.

XS
SM
MD
LG