Линклар

Вьетнам бош коммунисти биринчи марта АҚШ президенти билан музокара ўтказади


Вьетнам Коммунистик партия ҳукумронлиги давом этаётган давлатлардан биридир.

Вьетнам Коммунистик партия ҳукумронлиги давом этаётган давлатлардан биридир.

Вьетнам Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби Нгуен Фу Чонг мамлакат тарихида биринчи марта 7 июль куни АҚШга расмий сафар билан боради.

Оқ уй матбуот хизматининг билдиришича, Бош котиб АҚШ президенти Барак Обама билан музокаралар ўтказади.

Хабарда айтилишича, Обама Чонг билан АҚШ-Вьетнам иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш масаласида сўзлашади. Шунингдек, учрашувда инсон ҳуқуқлари ҳамда мудофаа масалалари ҳам кўриб чиқилади.

АҚШ ва Вьетнам иқтисодий алоқалари бундан йигирма йил аввал яхшилан бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG