Линклар

Сербия Россиядан БМТ резолюциясига вето қўйишни илтимос қилмоқда


Сребреницада қатлиом қилинган мусулмонлар кўмилган қабристон.

Сребреницада қатлиом қилинган мусулмонлар кўмилган қабристон.

Сербия 1995 йилда Сребреницада мусулмонларнинг оммавий қатлиом этилишини геноцид деб топиш тўғрисида БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси лойиҳасига вето қўйишни Россиядан илтимос қилди.

Серб давлат телевиденияси 4 июль куни президент Томислав Николич бу борада Россия президенти Владимир Путинга мактуб йўллагани ҳақида хабар берди.

Сребреницада мусулмонларнинг оммавий қатлиом этилишини геноцид деб топиш тўғрисидаги резолюция кейинги ҳафтада БМТ Хавфсизлик кенгашида муҳокама қилинади. Резолюция лойиҳаси Британия томонидан таклиф қилинган.

Балқон уруши пайтида 1995 йилнинг 11 июлида Ратко Младич раҳбарлигидаги Босния серблари армияси Сребреница шаҳрида 8 минг мусулмон эркак ва ўғил болани оммавий қатл қилган эди.

1 июль куни мазкур воқеанинг 20 йиллигига бағишланган БМТ Бош Ассамблеясида Бош котиб Бан Ки Мун Сребреницадаги қирғинни “геноцид” деб атаган эди.

XS
SM
MD
LG