Линклар

Ўзбекистон ЯИМ ҳажми бўйича жаҳон давлатлари орасида 64-ўринга қўйилди


Жаҳон банки логотипи.

Жаҳон банки логотипи.

Жаҳон Банки Ўзбекистонни ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича дунё давлатлари орасида 64-ўринга қўйди.

Жаҳон Банкининг янги ҳисоботида айтилишича, 2014 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти харид қобилияти паритети билан ҳисоблаганда 171 миллиард 416 миллион долларни ташкил қилади.

Жаҳон Банки ҳисоботида 189 давлат рейтинги берилган. 2013 йилги рейтингда Ўзбекистон 156 миллиард 256 миллион доллар кўрсаткич билан 66-ўринни эгаллаган эди.

Жаҳон Банки 194 давлатнинг ялпи ички маҳсулотини баҳолаб, мазкур мамлакатлар иқтисодиёти кўлами ҳақида ҳам маълумот берган.

Мазкур рейтингда айтилишича, 2014 йилда Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 62 миллиард 644 миллион долларни ташкил қилган ва Ўзбекистон жаҳон давлатлари орасида 73-ўринни эгаллаган. Мазкур рейтингда Ўзбекистон 2013 йилга қараганда 2 босқич юқорига кўтарилган.

XS
SM
MD
LG