Линклар

Афғонистон: Полиция маскани олдидаги ҳужумда 3 киши ҳалок бўлди


Афғонистоннинг жанубий вилоятларидан бўлмиш Қандаҳорда ҳам худкуш ҳужумлар камёб ҳодиса эмас.

Афғонистоннинг жанубий вилоятларидан бўлмиш Қандаҳорда ҳам худкуш ҳужумлар камёб ҳодиса эмас.

Қандаҳор шаҳридаги полиция маскани олдида содир этилган портлаш 3 кишининг умрига зомин бўлди. Портлаш чоғида яна 13 киши тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Қандаҳор вилоят губернатори Сами Хполвакка кўра, якшанба кунги портлаш мотоциклга ўрнатилмиш бомбанинг ҳаракатга келтирилиши сабаб бўлган.

Маҳаллий амалдорлар ифтор вақти кирганидан кўп ўтмай содир этилган бу ҳужум худкуш кимсалар иши эканини тахмин қилмоқдалар.

Полиция вакилларига кўра, портлашда ҳалок бўлганларнинг икки нафари тинч аҳоли вакили, бири эса полициячидир.

Мазкур ҳужум учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

XS
SM
MD
LG