Линклар

Керри: Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар давом этиши зарур


АҚШ Давлат котиби Жон Керри Венадаги матбуот анжуманида, 2015 йилнинг 5 июли.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Венадаги матбуот анжуманида, 2015 йилнинг 5 июли.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Теҳрон ядровий дастури бўйича Венада ўтказилган халқаро музокараларда реал олға силжиш кузатилганини билдирди, бироқ бу музокаралар давом этиши зарурлигини қайд этди.

Вена музокараларининг тўққизинчи куни журналистлар олдида сўзлаган Керрига кўра, Теҳрон ядровий дастури бўйича АҚШ ва Эрон позициялари ҳеч қачон бу қадар яқин бўлмаган.

Теҳрон ўз ядровий дастурини чеклаши ортидан Ғарб Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишга ваъда бермоқда.

Таҳлилчилар мазкур музокараларда АҚШ санкцияларини юмшатиш бўйича муайян келишувларга эришилганини, айни пайтда БМТ санкцияларини бекор қилиш ва Эрон ядровий тадқиқотлари кўлами масалалари бўйича қарашларда қарама-қаршиликлар сақланиб қолаётганини айтмоқдалар.

Жаҳондаги олти йирик давлат Эрондан ядровий қурол яратиш ишларини олиб бормаслик юзасидан кафолат истаяпти.

Ўз навбатида Теҳрон ядровий қурол яратиш амбициялари йўқлиги, ядровий дастурдан фақат тинчлик мақсадлари кўзланганини таъкидлаб келмоқда.

XS
SM
MD
LG