Линклар

Луганскдаги портлашда украиналик беш ҳарбий нобуд бўлди


Луганскдаги украиналик ҳарбийлар.

Луганскдаги украиналик ҳарбийлар.

Украина шарқидаги Луганск вилоятида мина портлаши туфайли украиналик 5 ҳарбий ҳалок бўлди, 3 нафари яраланди.

Бу ҳақда Украина президенти маъмуриятининг Донбассдаги ҳукумат кучлари махсус амалиётлари масалалари бўйича спикери Александр Мотузяник маълум қилди.

Унинг айтишича, Донецкое аҳоли пункти яқинида ҳарбийлар автомобили минага дуч келган.

Портлашда тан жароҳати олганлар касалхонага ётқизилган, улар ҳаётига ҳеч нима хавф солмаётгани айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG