Линклар

АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучлари Сурия шимолидаги Раққа шаҳрини 16 марта ҳаводан нишонга олди. Бу ҳудуд “Исломий давлат” гуруҳининг Суриядаги таянч маркази бўлиб ҳисобланади.

Халқаро коалиция вакили Томас Гиллеранга кўра, бу ҳаво зарбалари “Исломий давлат” гуруҳини ўз ҳарбий кучларини Сурия ва Ироқ бўйлаб ҳаракатлантириш имкониятидан маҳрум қилиш мақсадида амалга оширилган.

Мазкур ҳужум халқаро коалиция кучлари амалга оширган энг йирик ҳужумлардан бири бўлгани айтилмоқда.

Айрим маълумотларга кўра, ҳаво ҳужумлари чоғида камида 22 киши ҳалок бўлган.

XS
SM
MD
LG