Линклар

Нигерия марказидаги Жос шаҳрида 5 июль куни содир этилган икки портлашда 44 нафар одам ҳалок бўлди.

Гувоҳлар сўзларига кўра, портлашлардан бири ресторанда, иккинчиси "Боко Ҳарам" экстремист гуруҳидан воз кечган руҳоний имомлик қилган масжидда юз берган.

Нигерия Фавқулодда вазиятлар миллий агентлигига кўра, ресторанда 23 одам, масжидда эса 21 одам ҳалок бўлган ва яна 47 киши яраланган.

Портлашлар учун масъулиятни ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ, аммо Плата вилояти пойтахти бўлган Жос шаҳри ўтмишда "Боко Ҳарам" гуруҳи томонидан бир неча бор ҳужумга учраган.

Айни ўша кунда худкуш бомбачи Нигерия шимоли-шарқида жойлашган черковда олти одамни ўлдирган.

Бир ҳафта муқаддам "Боко Харам" жангарилари 200 дан ортиқ одамни ўлдирган эдилар.

"Боко Харам" Нигерия шимоли-шарқида олти йилдан буён зўравонлик кампаниясини тўхтатгани йўқ.

XS
SM
MD
LG