Линклар

logo-print

Россиянинг ўзбек энергетикасидаги иштирокини ошириш муҳокама қилинади


Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов.

Россия президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримов.

Жорий ҳафтада Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг маълум қилишича, учрашув Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Уфада 10 июль куни ўтадиган саммити доирасида бўлиб ўтади.

Икки президент учрашувида энергетика соҳасида Россиянинг Ўзбекистондаги иштирокини ошириш масаласи муҳокама қилиниши айтилмоқда.

Бундан ташқари президентлар минтақавий ва халқаро даражада долзарб бўлиб турган бошқа масалаларни ҳам муҳокама қилади.

XS
SM
MD
LG