Линклар

logo-print

Ҳиндистон Бош вазири Каримовга "Хамса"ни совға қилди


Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга Ҳисрав Деҳлавийнинг “Хамса” асари қўлёзмасининг махсус репродукциясини совға қилди.

1298 йилда форс тилида ёзилган ва олтин билан безатилган мазкур асарнинг асл нусҳаси Деҳлидаги Ҳиндистон Миллий музейида сақланади.

6 июль куни Нарендра Моди Марказий Осиё сафари доирасида Тошкентга келган эди. Президент Ислом Каримов билан учрашганидан сўнг Ҳиндистон Бош вазири журналистларга Ўзбекистонни муҳим ҳамкор сифатида баҳолгани учун ҳам Марказий Осиё сафарини Тошкентдан бошлаганини билдирган.

Музокаралардан сўнг Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 2015-2017 йилларга мўлжалланган маданият соҳасида ҳамкорлик қилиш дастури имзоланди.

Нарендра Моди Ислом Каримовга ўзига қулай бўлган вақтда Ҳиндистонга ташриф буюришни таклиф қилди. Ўзбекистон президенти бу таклифни қабул қилган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Ўзбекистондан сўнг Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга сафар қилади.

XS
SM
MD
LG