Линклар

logo-print

Қирғиз-Тожик чегарасидаги отишмада бир одам ҳалок бўлди


Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қирғиз чегарачилари.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги қирғиз чегарачилари.

Қирғизистон-Тожикистон чегарасида содир этилган отишмада Тожикистоннинг Исфара тумани Чорқу қишлоғида яшовчи18 ёшли ўсмир ҳалок бўлди ва тожик чегарачиларидан бири яраланди.

Чегарадаги отишма 6 июль куни тушдан кейин содир этилган. Тожикистон мазкур воқеа тафсилотлари ҳақида дастлабки текширув якунланганидан сўнг хабар берилишини билдирган.

Қирғизистон томони эса отишма бир гуруҳ тожик фуқаролари Қирғизистоннинг Кўчақорин қишлоғига бостириб кириб, автомашиналарни тошбўрон қилгани ортидан юз берганини хабар қилган.

Қирғизистон Чегара хизматига кўра, қирғиз чегарачилари тожик фуқароларини огоҳлантирган. Аммо улар чегарачиларга қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг ҳар икки томондан ўқ тотилган.

XS
SM
MD
LG