Линклар

logo-print

Америка қирувчилари Россиянинг ТУ-95 бомбардимончи учоқларини Аляска ва Калифорния яқинидаги ҳудудлардан сиқиб чиқарди. Бу ҳақда душанба куни АҚШ матбуоти Шимолий Америка ҳаво-коинотдан қилинадиган ҳужумлардан ҳимояланиш қўмондонлигига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хабарларда айтилишича, мазкур воқеа 4июль - Америка Мустақиллик кунида содир этилган.

Россиянинг икки ҳарбий учоғи Аляскага, икки учоғи эса Калифорнияга яқин ҳаво ҳудудига кириб келган. Бироқ улар АҚШ чегарасини бузиб ўтмагани айтилмоқда. Айни пайтда Россия учоқлари АҚШ чегарасига қанча масофада яқинлашгани ҳақида ҳам маълумот берилмаган.

Шимолий Америка ҳаво-коинотдан қилинадиган ҳужумлардан ҳимояланиш қўмондонлиги вакили Майкл Курачека ўтган йили ҳам Россия ҳарбий самолётлари АҚШ чегарасига яқинлашганини айтиб, Қўшма Штатлар бу каби ҳаракатларга дарҳол жавоб қайтаришга тайёр эканини билдирган.

XS
SM
MD
LG