Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар муддати узайтирилиши мумкин


Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар Венада ўтмоқда.

Эрон ядровий дастури бўйича музокаралар Венада ўтмоқда.

Эрон ва дунёнинг олти етакчи давлати ўртасида Теҳрон ядровий дастури юзасидан музокаралар давом этмоқда.

Томонлар 30 июнь куни якунланиши кутилган музокарани муроса топилмагани муносабати билан 7 июлгача узайтирган эди. Хабарларга кўра, сўзлашувлар бугун ҳам ниҳоясига етмай, яна чўзилиши мумкин.

Эрон вакиллари Венада ўтаётган музокаралар 9 июлгача узайтирилиши эҳтимолини билдирган.

Апрель ойида музокаралашаётган томонлар Эрон ядровий дастурини чеклаш юзасидан дастлабки шартномага эришган эди. Шундан сўнг 30 июнгача якуний шартномага эришиш ҳақида эълон қилинган. Бироқ томонлар бу муддат ичида тил топиша олмаган.

Ғарб ядровий дастурини чеклаши ортидан Теҳронга нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишни ваъда этмоқда.

XS
SM
MD
LG