Линклар

Каримов жума куни Уфада Путин билан учрашади


Россия Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов

Россия Президенти Владимир Путин ва Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 10 июль куни Уфа шаҳрида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашади. Икки президент учрашуви Уфада Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида ўтказилади.

Бошқирдистон пойтахтида 10 июль куни ўтказиладиган саммитда ШҲТни ривожлантириш, ташкилотнинг халқаро майдондаги ўрнини мустаҳкамлаш, жаҳон ва минтақа миқёсидаги долзарб муаммоларни ҳал этишда ўзаро мувофиқлаштирувни чуқурлаштириш каби масалаларнинг кўриб чиқилиши айтилмоқда.

Давлат раҳбарларининг 2025 йилгача ШҲТни ривожлантириш Стратегияси ва яна қатор ҳужжатларни кўриб чиқиб, маъқуллаши кутилмоқда.

Бундан ташқари Уфа саммитида Ҳиндистон ва Покистонни ШҲТга қабул қилиш жараёнини бошлаш билан боғлиқ қарорнинг кўриб чиқилиши ҳам айтилмоқда.

Саммит якунлари бўйича Уфа декларацияси имзоланади, дея хабар қилди Кремль матбуот хизмати. Саммитда ШҲТ раислиги Ўзбекистон зиммасига ўтади.

XS
SM
MD
LG