Линклар

Хоразм вилоятидан мактуб йўллаган тингловчи мактаб болалари учун қурилган кўприк устида гилам юваëтганлар кўприк орқали ҳаракатни тўсиб қўяëтгани, мағзава сув сал нарида болалар чўмилаётган, уй чорваси сув ичаётган каналга оқаётганидан шикоят қилди.
Қуйида ушбу мактуб ўзгаришсиз чоп этилмоқда:

"Ҳурматли Озодлик радиоси мухбирлари. Ушбу расмларни мақола қилиб чиқарсангиз. Юқорида ўтирганлар бу маданиятсизликга чек қўйишмасмикан?

Бу канал Урганч тумани Чакка шоликор қишлоғини кесиб ўтадиган марказий "Чаккаёп" канали. Бу кўприк Чакка шоликор қишлоғидаги "Худойберган Сотипов" номидаги 12-мактаб ёнида қурилган кўприк.

Бу кўприкдан ҳар куни катта бир маҳалла аҳли ўтиб-қайтади. Кўприкни мактаб болалари учун экскаватор заводининг собиқ раҳбари Мадрим оға қуриб берган.

Ҳозир бу кўприкда бутун маҳалла ҳатто маҳалладан ташқаридан келиб ҳам кун бўйи гилам, тўшакларини ювади.

Рўза ойида йўлни беркитиб ва болалар чўмиладиган сувни ифлослаб, гуноҳга ботиб ўтиргани, қолаверса маданиятга зид эканига буларнинг ақли чиқишмаяпти. Юқоридагилар ҳам бунга зиғирча эътибор бермаяпти".

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG