Линклар

Брюссель Грециядан "куракда турадиган" таклифни кутмоқда


5 июль кунги референдумда греклар ўз қарзи билан боғлиқ бўҳрондан чиқишга доир халқаро режани рад қилди.

5 июль кунги референдумда греклар ўз қарзи билан боғлиқ бўҳрондан чиқишга доир халқаро режани рад қилди.

Греция Бош вазири Алексис Ципрас 7 июль куни Брюсселда Греция иқтисодий бўҳрони бўйича ўтказиладиган фавқулодда мажлисда янги таклифларни илгари суриши кутилмоқда.

Хабарларга кўра, Ципрас Брюсселга жумладан Грециянинг ташқи қарзларидан 30 фоизидан кечиш таклифини олиб келмоқда. 5 июль кунги референдумда греклар ўз қарзи билан боғлиқ бўҳрондан чиқишга доир халқаро режани рад қилди.

Франция Президенти Франсуа Олланд 6 июль куни қилган чиқишида Ципрасни Грециянинг евроҳудудда қолишига имкон берувчи “куракда турадиган жиддий таклифларни” ишлаб чиқишга чақирди. Бўҳронга юз тутган Греция 331 миллиард АҚШ долларига тенг ташқи қарзини тўлай олмаслигини эълон қилиш ёқасига келиб қолган.

Германия Канцлери Ангела Меркель 6 июль куни қилган чиқишида Грецияни бўҳрондан қутқариш бўйича янги режа таклиф қилиниши учун шартлар “ҳозирча бажарилгани йўқ”, дея баён қилди.

Греция ғазнасининг таги кўриниб қолгани боис мамлакат банклари 9 июлгача ёпиқ қолиши эълон қилинган.

XS
SM
MD
LG