Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгашига қўйилган Сребреница қатлиомига доир резолюция Россия ветосига учраши мумкин


БМТ Хавфсизлик кенгаши 7 июль куни Сребница қатлиомининг 20 йиллигига бағишланган резолюцияни кўриб чиқади. Лекин Британия томонидан ишлаб чиқилган резолюция лойиҳаси Россия тарафидан ветога учраши мумкин. 1990 йиллардаги Болқон уруши пайтида Россия Сербия ва босниялик сербларни қўллаб-қувватлаган.

Резолюция лойиҳасида Сребреницада рўй берган зўравонликлар қораланади ва келгусида жаҳон бўйлаб геноцид рўй бериши олдини олишга қаратилган хатти-ҳаракатларга чақиради. Ҳужжатда “Сребреницадаги фожиавий воқеаларини геноцид сифатида тан олиш муросага эришиш учун шарт-шароит” яратади, дея қайд этилган ва геноцидни инкор қилиш уринишлари қораланган.

Босниялик серблар етакчилари 1995 йилнинг июлида Сребреница шаҳарчасида 8 мингга яқин мусулмон эркак ва ўғил боланинг қатлиом қилинганини геноцид, деб тан олишдан бош тортиб келади.

БМТдаги Россия элчиси ўрибосари Пётр Ильичёв резолюцияни “нифоқ солувчи”, дея атаб, ҳужжат “низонинг бир томонига” қаратилган дея таъкидлади.

Босния-Герцеговинада 11 июль куни Србереница қатлиомини хотирлаш маросимига тайёргарлик кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG