Линклар

Афғонистонда "Исломий давлат"га содиқ ўнлаб жангари ўлдирилди


Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида 7 июль куни пилотсиз учқичлар ёрдамида амалга оширилган ҳаво ҳужумида “Исломий давлат” гуруҳига содиқ ўнлаб жангари ўлдирилди. Афғонистон ва халқаро коалиция вакиллари бераётган турли маълумотларга кўра, ҳаво ҳужуми оқибатида 25 нафардан 49 нафаргача жангари нобуд бўлган.

Афғонистонда “Исломий давлат” гуруҳига байъат келтираётган жангарилар сони кўпаймоқда. Уларнинг орасида Покистоннинг Шимолий Вазиристон минтақасида ҳукумат кучлари бошлаган ҳарбий операциядан қочиб, Афғонистонга ўтаётган марказий-осиёликлар, жумладан Ўзбекистон Исломий ҳаракатига дохил жангарилар кўпчиликни ташкил қилади.

Бу жангарилар кейинги пайтларда Афғонистондаги Толибон ҳаракати фирқалари билан ҳам чиқишолмай қолган.

Нангарҳор вилояти ҳокимлиги матбуот вакили Аҳмад Зиё Абдулзай Ачин тумани Мамд Дара қишлоғидаги ҳужумда 49 жангари йўқ қилинганини билдирди. Лекин шахси очиқланмаслигини сўраган хориж кучлари вакили ҳалок бўлганлар сони 25 киши атрофида эканини таъкидлади.

XS
SM
MD
LG