Линклар

logo-print

Эрон ядровий дастури бўйича 5+1 ва Теҳрон музокаралари яна бир неча кунга узайтирилди


Европа Иттифоқи Ташқи сиёсат масалалари бўйича мутасаддиси Фредерика Могерини Эрон билан дунёнинг олти қудратли давлати ўртасидаги музокаралар “яна бир неча кун” давом этишини баён қилди. Могеринининг баёноти Теҳроннинг ядровий дастури бўйича музокаралар муҳлати яна узайтирилишини расман тасдиқлади.

Венада 5+1 гуруҳи вакиллари ва Эрон музокарачилари ўртасида Теҳрон ядровий дастурига доир якуний келишувга эришишга қаратилган музокараларга ажратилган муҳлат аллақачон икки марта узайтирилган ва 7 июль куни ярим тунда тугаши керак эди.

Айни пайтда, Қўшма Штатлар Эрон билан эришилган муваққат битим муҳлати 10 июлгача узайтирилганини билдирди. Бу якуний келишувга эришиш муҳлати 10 июль қилиб белгиланганини англатади.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 7 июль куни қилган чиқишида якуний келишувга эришиш учун яна саккизта масала бўйича “муроса” топиш керак, уларнинг “энг асосийси” Эронга қарши қурол эмбаргоси муаммосидир, дея баён қилди.

Могерини 5+1 гуруҳига кирувчи вазирларнинг айримлари 7 июль куни Венани тарк этса-да, улар эҳтиёж пайдо бўлиши билан ортга қайтишга тайёр туради, дея билдирди.

XS
SM
MD
LG