Линклар

Миллий университетга янги ректор тайинланди


Миллий университетга ҳужжат топширган абитуриент.

Миллий университетга ҳужжат топширган абитуриент.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетини 2006 йилдан бери бошқариб келган Ғофуржон Муҳамедов ўрнига Шуҳрат Сирожиддинов ректор этиб тайинланди.

Шуҳрат Сирожиддинов матншунослик ва адабиётшунослик соҳасидаги йирик олим ҳисобланади. У 140 дан ортиқ илмий мақола, 16 монография ва дарсликнинг муаллифидир.

Янги ректор бунгача Оксфорд Ислом тадқиқоти марказида илмий ходим, “Имом ал Бухорий” халқаро жамғармаси бошқаруви раисининг ўринбосари, Самарқанд чет тиллар институти ректори, Миллий университет проректори вазифаларида ишлаган.

XS
SM
MD
LG