Линклар

Телеканалларда қандай қўшиқ янграшини бундан буён "Ўзбекнаво" ҳал қилади


"Ўзбекнаво" логотипи.

"Ўзбекнаво" логотипи.

Жорий йилнинг 1 августидан Ўзбекистондаги барча телеканаллар ягона бадиий кенгашга эга бўлади.

Sayyod.com нашрининг билдиришича, мазкур кенгаш “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси қошида ташкил этилади.

Август ойидан бошлаб телеканалларга тақдим этилган клипларни намойиш этиш ёки этмаслик масаласини ҳар бир телеканал мустақил равишда белгилай олмайди. Клип ва қўшиқлар тақдирини “Ўзбекнаво”даги бадиий кенгаш ҳал қилади.

“Ўзбекнаво”да мунтазам равишда “талаб ва қоидаларни бузгани учун” эстрада хонандаларини лицензиядан маҳрум қилиш ва огоҳлантириш амалиёти анъанага айланган.

1июль куни мазкур ташкилот Анвар Собиров, Эсмеральда Рахматова (Тамила) ва Комила Умарова (Ягона)ларнинг лицензиясини бекор қилган эди.

XS
SM
MD
LG