Линклар

logo-print

Чагаев 11 июлда Жаҳон чемпиони мақомини ҳимоя қилиш учун рингга тушади


Бокс бўйича оғир вазндаги жаҳон чемпиони Руслан Чагаев.

Бокс бўйича оғир вазндаги жаҳон чемпиони Руслан Чагаев.

Германиянинг Магдебург шаҳрида 11 июль куни ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев жаҳон чемпиони унвонини ҳимоя қилиш учун немис боксчиси Франческо Пьянетта билан рингга тушади.

Спорт нашрларининг билдиришича, WBA версияси бўйича 36 ёшли жаҳон чемпиони Руслан Чагаев бир йил аввал Грознийда қўлга киритган чемпионлик мақомини биринчи марта ҳимоя қилади.

Чагаев 2007-2009 йилларда ҳам россиялик Николай Валуевни енгиб, жаҳон чемпиони унвонига эришган эди.

Чагаевнинг 11 июлдаги рақиби 30 ёшли Франческо Пьянетта WBA рейтингидаги ўта оғир вазндаги спортчилар орасида 12-ўринда туради. У карьераси давомида ўтказган жангларида фақат бир марта - 2013 йилнинг майида украиналик Владимир Кличкога мағлуб бўлган.

XS
SM
MD
LG