Линклар

Одесса губернатори Саакашвилига иш ҳақини АҚШ тўлайди


Грузиянинг собиқ президенти, айни пайтдаги Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили.

Грузиянинг собиқ президенти, айни пайтдаги Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили.

Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили ва унинг янги командасига ойлик иш ҳақи Қўшма Штатлар ҳисобидан тўланади.

Саакашвили АҚШнинг Украинадаги элчиси Жеффри Пайет билан учрашув жараёнида мана шу ҳақда келишилганини билдириб, ўзининг Фейсбук саҳифасида хабар қолдирди.

Саакашвилига кўра, АҚШ махсус хизматлари Одесса полицияси малакасини оширишда ҳам ёрдам кўрсатади.

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили 30 май куни Украина президенти Петро Порошенко Фармони билан Одесса вилояти губернаторлигига тайинланган эди.

Грузияга 2004-2013 йиллар давомида раҳбарлик қилган Саакашвили икки йил аввал ўз мамлакатини тарк этишга мажбур бўлган. Грузияда Саакашвили хизмат лавозимини суистеъмол қилганликда ва парламент депутатига қилинган ҳужумни уюштиришда айбланаётир.

XS
SM
MD
LG