Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:49

Женевадаги БМТ қароргоҳида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти кўриб чиқилмоқда


8 июль куни БМТнинг Женевадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича сессиясида Ўзбекистон делегацияси мамлакатда фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақидаги пактнинг бажарилишига бағишланган ҳисоботни тақдим этади.

Ўзбекистон делегациясБош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси, Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари миллий марказининг тўрт мулозимидан иборат.

Тўрт йилда бир тақдим этиладиган ҳисоботда бу гал Ўзбекистон делегацияси мамлакат парламенти томонидан инсон ҳуқуқ ва эркинлиги тўғрисида 15 та кодекс ва 500 дан ортиқ қонунларнинг қабул қилинганини “улкан ютуқ” сифатида тақдим этиши кутилмоқда.

7 июлда эса БМТ қароргоҳида Ўзбекистон фуқаровий жамият фаоллари тайёрлаган муқобил ҳисоботтақдим тингланган эди.

БМТ муҳокамасида 18 нафар мустақил халқаро экспертлар Ўзбекистон ҳукуматининг тўртинчи даврий ҳисоботини тинглайди ва уларни саволга тутади.

Ўзбекистон "Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисида"ги битимни имзолаган 168 давлат орасида бўлгани учун Қўмитага ҳисоб бериши талаб этилади.

XS
SM
MD
LG