Линклар

logo-print

Покистон: Афғон ҳукумати ва Толибон тинчлик музокараларини давом эттиради


Покистон ҳукуматининг айтишича, Афғонистон ҳукумати ва Толибон вакиллари ўртасида 7 июль куни бўлиб ўтган учрашув тарафларнинг тинчлик музокараларини давом эттириш ҳақидаги келишуви билан ниҳоя топди.

Учрашувга мезбонлик қилган Покистон Ташқи ишлар вазирлигининг 8 июль куни тарқатган хабарига кўра, “минтақада ниҳоий тинчликни ўрнатиш учун томонлар музокаралар жараёнига тўла масъулият билан ёндашишади."

Афғон расмийларининг Озодликка айтишича, Исломободда бўлиб ўтган учрашувда Афғонистон Ташқи ишлар вазирининг муовини Ҳикмат Ҳалил Карзай ва Толибон вакили Мулло Жалил иштирок этган.

Унда Хитой ва АҚШ вакиллари ҳам қатнашганлар.

Навбатдаги учрашувнинг рамазондан кейин бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Томонларнинг аввалги норасмий учрашувларида аниқ натижалар қайд этилмаганди.

XS
SM
MD
LG