Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:29

Уфада ШҲТ ва БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашади


Уфа шаҳрида ШҲТ ва БРИКС саммитига 2012 йилдан буён тайёргарлик кўрилаётган эди
Уфа шаҳрида ШҲТ ва БРИКС саммитига 2012 йилдан буён тайёргарлик кўрилаётган эди

Бошқиртистон пойтахти Уфада бугун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) ва БРИКС (Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка) уюшмасига аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашувлари бошланмоқда.

Бу йил иккала ташкилотга ҳам Россия раислик қилмоқда.

БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарлари учрашувида Украинадаги можаро ва Грециядаги инқироз ҳамда “Исломий Давлат” гуруҳи жангарилари таҳдиди ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилинади.

Давлатлар раҳбарлари “Уфа декларацияси” ҳамда 2020 йилга қадар бўлган иқтисодий шериклик стратегияси қабул қилиши кутилмоқда.

ШҲТ саммитида эса ташкилотни кенгайтириш жараёнига старт берилишли белгиланган.

ШҲТ режасига мувофиқ, Покистон ва Ҳиндистоннинг ташкилотга тўлақон аъзо сифатида қабул қилиниши кутилмоқда.

Уфада саммит ўтказиш юзасидан келишувга 2012 йилда эришилган эди.

XS
SM
MD
LG