Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:23

Икки ўзбекистонлик Россияда вино бочкасига тушиб ўлди


Россиянинг Анапа шаҳри яқинидаги яширин вино заводидан икки ўзбекистонликнинг ўлиги чиқди. Полиция 20 ва 22 ёшли ўзбек муҳожирлари вино бочкасини тозалаётган пайтда этил спиртидан заҳарланиб ўлганини тахмин қилмоқда.

Ҳодиса юз берган жой - Россиянинг Краснодар ўлкаси, Анапа тумани Юровка қишлоғида жойлашган вино ишлаб чиқарувчи хусусий корхонага етиб борган Анапа шаҳри Ички ишлар бошқармаси ходимлари нобуд бўлганлар 1992 ва 1994 йилда туғилган Ўзбекистон фуқаролари эканини аниқлади.

“Ўликларни кечки пайт ҳудудни кўздан кечираётган қоровул топган”, деди Озодликка ҳодиса тафсилотларини гапириб берган бошқарма навбатчи офицери.

- Ҳодиса 4 июль куни содир бўлган. Ҳозир тергов билан Краснодар ўлкаси Тергов қўмитаси шуғулланаяпти. Ўликлар Анапа шаҳар моргига жўнатилди. Ўзбеклар бу ерда тайинли жойда расман ишламагани маълум бўлди. Дастлабки тахминларимизга кўра, улар ҳажми 45 кубометр бўлган катта бочканинг ичини тозалаётган бўлган ва этил буғларидан заҳарланиб, бочка ичида қолиб кетган, деди ўзини таништирмаган полиция расмийси.

Озодликка маълум бўлишича, Анапа туманидаги Юровка қишлоғида катта вино корхонаси мавжуд. Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ишлаб келган ширкат маҳаллий тадбиркор томонидан ижарага олинган собиқ ёғ-мой заводи ҳудудида жойлашган.

Юровкада жойлашган “Юровский” вино заводи идорасида Озодлик сўровига ўзбек йигитлар нобуд бўлган корхона уларга қарашли эмаслиги, хусусий ширкат ноқонуний фаолият юритиб келгани ва контрафакт вино ишлаб чиқарганини билдиришди.

- Бу ҳодисадан хабарим бор. Бу Юровкада содир бўлди. У корхона бизга қарашли эмас: у ердаги хусусий ширкат яширинча ноқонуний маҳсулот ишлаб чиқарган. Уларнинг на лицензияси, на рухсатномаси бўлган бунга. Завод ҳудудида бу ишлар билан шуғулланаётганини одамлар ўлмагунча ҳеч ким билмаган. Чунки бу корхонанинг хавфсизлик бўйича инженерлари бўлмаган, эҳтиёт чораларига мутлақо риоя қилинмаган, деди “Юровский” винзаводи ходимаси Наталья Шчёкотова.

Мутахассис ўзбекистонлик ишчилар тагида бижғиётган суюқлиги бор бочка ичига кирган ва одам организми учун хавфли бўлган буғлардан заҳарланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилди.

Дарҳақиқат, экспертларнинг ўлганлар қонида катта миқдорда этил қолдиқларини топгани Озодликка маълум бўлди.

Краснодар ўлкаси бўйича Тергов қўмитаси бошқармасида исми очиқланмаётган хориж фуқаролари заҳарланиши юзасидан дастлабки тафтиш ишлари олиб борилаётгани ва жиноий иш қўзғатилганини билдиришди.

XS
SM
MD
LG