Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:09

Греция евроҳудуддан чиқмасликка ваъда берди


Алексис Ципрас мамлакати евроҳудудда қолишни исташини билдирди
Алексис Ципрас мамлакати евроҳудудда қолишни исташини билдирди

Чоршанба куни Европарламентда чиқиш қилган Греция бош вазири Алексис Ципрас 9 июлда кредиторларга келгуси уч йилга белгиланган иқтисодий ислоҳотларнинг муфассал режаси тақдим этилишини эълон қилди.

Ципрас сўзларига кўра, Греция, илк қадам ўлароқ, келгуси ҳафтанинг ўзидаёқ пенсия ва солиқ ислоҳотини бошлашга тайёр.

Европа Барқарорлаштириш Механизми Греция расман ёрдам сўрашини тасдиқлади.

Европа Иттифоқи лидерлари Грециядаги вазиятга оид саммитни 12 июлда ўтказишни режалаштирмоқда.

Ушбу саммитда Грециянинг евроҳудудда қолиши масаласи узил-кесил ҳал бўлиши кутилмоқда.

5 июль куни Грецияда бўлиб ўтган умумхалқ референдумида сайловчилар Европа Иттифоқининг кредит бериш шартларига рози бўлмаган эдилар.

XS
SM
MD
LG