Линклар

Россияда икки кишини ўлдирганликда гумонланаётган уч нафар ўзбек ҳибсга олинди


Россиянинг Серпухово шаҳрида уч нафар ўзбекистонлик икки кишини ўлдирганликда гумонланмоқда.

Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўлими тарафидан 8 июль куни берилган маълумотда айтилишича, ҳибсга олинган Ўзбекистон фуқаролари дастлабки тергов жараёнида 47 ёшли тадбиркор аёл ва унинг 27 ёшли ўғлини ўлдирганлигига иқрор бўлган.

Ҳибсга олинганларнинг бири аёлнинг қўлида юк ташувчи бўлиб ишлагани боис унинг даромадлари ҳақида яхши маълумотга эга бўлгани ва танишлари билан аёлни тунашга қарор қилгани айтилмоқда.

Гумонланувчилар 15 июнда тадбиркор аёлнинг уйига бостириб кириб, у ерда бўлган уй эгаларига пичоқ билан ҳужум қилишган. Ҳужумчилар аёл ва унинг ўғлини ўлдириб, уйга ўт қўйиб, у ердаги сейфни ўзлари билан олиб кетишган, дейилади тергов маълумотида.

Айни дамда ҳибсга олинган ўзбекистонликларга нисбатан эҳтиёт чораси белгиланиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG