Линклар

Россия ташқи ишлар вазири БМТнинг Эронга қарши қурол эмбаргосини олиб ташлашга чақирди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва БМТнинг Эронга қарши қурол эмабргоси “имкон қадар тезроқ” олиб ташланишини исташини баён қилди. Лавров қурол эмбаргоси Венада музокара қилинаётган Теҳрон ядровий дастурига доир якуний келишувнинг бир қиcми бўлиши керак, дея таъкидлади.

9 июль куни Уфада ўтаётган БРИКС саммитида гапирган Лавров қурол эмбаргосининг бекор қилиниши Эроннинг террорчиликка қарши курашишига ёрдам беради, дея қўшимча қилди.

9 июль куни бу масалада чиқиш қилган Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков Эрон билан олти қудратли давлат ўртасидаги музокаралар энг қийин босқичга кирганини баён қилди.

Эроннинг ядровий дастурини қисқартиришга қаратилган келишувга эришилиши учун ажратилган муҳлат 10 июлга қадар узайтирилди. Бу эса мазкур келишув АҚШ Конгрессида кўриб чиқилиши учун талаб этиладиган 30 кунлик муҳлатга имкон бермаслиги мумкинлигидан ташвиш билдирилмоқда.

Агар келишув Конгрессга 9 июлдан кейин тақдим қилинса, уни кўриб чиқиш муддати 60 кунга чўзилиб кетиши мумкин.

АҚШ Энергия вазири Эрнест Мониц ва Эрон Ядровий энергия вазири Али Акбар Солиҳий 9 июль куни Венада музокара қилди. Бугун Россия Президенти Владимир Путин билан Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний ўртасида ҳам учрашув режалаштирилган.

XS
SM
MD
LG