Линклар

logo-print

Зангиота туманининг Қизғалдоқ маҳалласини пойтахтнинг Шифокорлар шаҳарчаси даҳаси билан катта магистрал йўл ажратиб туради.

Асосан янги қурилган ва қурилаëтган ҳовлилардан иборат бу маҳаллада туман газ идорасидан ўзининг қарздорлиги ҳақида огоҳлантирув олмаган хонадон қолмади¸ дейди ўз шахси ошкор этилмаслигини сўраган шу маҳаллада яшовчилардан бири:

- Ҳаммага¸ ëппасига газчилар 1- 1¸5 миллион сўм уй бошига ëзиб кетаяпти. Газ қишда бўлди¸ ҳозир ҳам бор. Ишлатганимиз учун ҳисоблагич бўйича тўлаб келаяпмиз. Ундан ташқари компютерга қарз ëзилиб қопти¸ бир учрашинглар¸ деган қоғозга ҳаммага қўл қўйдириб юрипти. Қарздорсизлар¸ шундан огоҳлантирилдингиз¸ деган огоҳлантирув бериб кетди бизга ҳам. Агар қарздорлик узилмаса¸ сентябрь-октябрь сезонидан бошлаб газни ўчираман¸ дейиши мумкин¸ дейди ўз ҳовлисига ҳам 1¸5 миллион сўмлик қарз ëзилган хонадон эгаларидан бири.

Зангиота туман газ идорасининг ўзини таништирмаган рамийси¸ айни кунларда газ идорасидаги эҳтирослар ҳовури кўчадагидан ҳам баландлигини¸ бундай огоҳлантирув олганларнинг газ идорасига келиб¸ тўполон қилаëтганини тан олди.

Айни пайтда мулозим¸ қарздорга чиқарилган ҳар бир хонадон шикояти бўйича алоҳида ҳисоб-китоб бўлаëтганини таъкидлади:

- Биз билан тузилган шартномада ëзиб қўйилган¸ ҳар ойнинг 10-сигача келиб¸ газ ҳисобидан кўрсатма бериши керак¸ ҳар ойда ишлатилган газ пулини тўлаши керак вақтида. Биласиз¸ биз давлатдан реал маҳсулот оламиз ва шу реал маҳсулот бўйича ҳисоб-китоб қиламиз. Бу муаммо аслида фуқароларнинг газ ҳисоби бўйича вақтида келмаëтгани¸ бизга учрамаëтганидан келиб чиқаяпти. Ана шунинг учун биз уйма-уй юриб¸ жой-жойида кўриб¸ газ қурилмалари¸ қўшимча қурилишлар¸ газ қозон аҳволини ўрганиб чиқиб¸ ўшанга қараб хулоса қилаяпмиз. Ҳаммага қарийб бир миллиондан қарз чиққани бор гап. Буларнинг орасида реал шунча газ ишлатгани бор¸ яна нотўғри ҳисоб чиқарилганиям бор. Нотўғри ҳисоблангани аниқланса¸ уларнинг қарздорлиги системадан чиқариб ташланаяпти. Ана шунақа хатолик бўлмаслиги учун¸ мутахассислар жойига чиқиб¸ кўраяпти¸ дейди Зангиота туман газ идораси масъули.

Озодликка мурожаат қилган зангиоталиклардан бирига кўра¸ пойтахтга туташ бу туман азалдан иссиқхоналар кўплиги билан ажралиб турган ва ҳозир ҳам улар яшайдиган маҳаллада помидорфурушларга қарашли иссиқхоналар кўп:

- Газчилар иссиқхонаси борлардан уч-тўрт сўмини олиб¸ қарзини ўчириб кетаяпти. Помидорчиларда счëтчиги йўқ. Одамларда бор. Парникчилар ишлатган газни энди бизга ўтказаяпти булар¸ дейди Озодлик суҳбатлашган “қарздорлар”дан бири.

Зангиота туман газ идораси вакили¸ бундай муаммо борлигини инкор қила олмаслигини эътироф этди:

- Бунақа ҳолатлар бор¸ жойларга чиқиб бунақалар билан ҳам алоҳида ишланаяпти¸ керакли жойларга доложить қилинаяпти. Йиллардан бери бунақаларга қарши курашиб келинаяпти. Лекин ҳамма парникчиям ўғирлаб газ ëқаяпти¸ дейиш нотўғри бўлади. Уларнинг ичидаям счëтчик ўрнатганлари бор. Лекин фуқароларимиз нимагадир буларнинг ҳаммаси мани ҳисобимдан ëқаяпти¸ газни ўғирлаяпти¸ деб ўйлайди¸ дейди Зангиота газ идораси расмийси.

Йил давомида газ учун тўловларни вақтида тўлаб келган хонадонларнинг камида бир миллион сўмлик қарзи борлиги ҳақидаги огоҳлантирув ва ҳисоб қоғозлари қаердан келиб чиқаяпти¸ деган саволга изоҳ берган газ мутасаддиси¸ буни аксар хонадонларнинг “ғирромлик” қилиш уринишлари самара бермаслиги билан тушунтирди:

- Айримлар¸ ман газ учун тўлаяпман¸ тўладим¸ деб бемалол юради. Лекин бу пул газ идораси ҳисобига тушаяптими-тушмаяптими¸ деб суриштирмайди. Масалан¸ битта фуқаронинг 1 миллион 200 минг сўми бизга ўтмаган¸ лекин қўлида квитанцияси бор. Банкда хатолик бўлган. Одамларнинг совуққонлиям бор. Баъзи фуқароларда эса¸ қўшимча қурилишлар бор. Масалан¸ дейлик¸ ҳужжатлашитиришда битта газ плита билан учта хонани иситиш бор¸ деб ëзасиз. Кейинчалик¸ қўшимча ҳаммом¸ қўшимча котëлний¸ қўшимча хоналар қургансиз. Лекин улар газ ҳисоб-китобига киритилмаган. Ҳисоблагичнинг ҳар хил маркаси бор. Улардан кўпи¸ ҳамма жойни иситаверади¸ лекин ўтаëтган реал газ ҳажмини кўрсатмайди. Ана шунақа счëтчиги борларга қўшимча қурилишлардан келиб чиқиб¸ қўшимча ҳисоб беришга мажбурмиз. Бунақа ҳисоб-китобда хатолик бор¸ деганлар бўлса¸ бизга келиб ариза ëзади¸ мутахассислар уларнинг уйига бориб¸ масалани жойида ҳал қилади. Хатолик биздан ўтган бўлса¸ қарз компютердан ўчирилади¸ дейди Зангиота туман газ идораси масъули.

Ўзбекистон вилоятларидаги аксар аҳоли табиий газдан узиб қўйилган ҳозирги вазиятда¸ газдан фойдаланаëтган аҳоли ўзининг тинимсиз қарздорга чиқарилаëтганидан шикоят қилмоқда.

Қарздорга чиқарилган аҳолидан маблағ ундириш жараëнининг кучли маъмурий босим остида ўтказилаëтгани кузатилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG