Линклар

“Левада-марказ” очиқлаган янги ижтимоий сўров натижаларига кўра, 42 фоиз россиялик яхши маош ва етарли нафақа учун сўз эркинлигидан воз кечишга тайёр эканини билдирган. “Қаршилик потенциали ва ҳукуматни идрок қилиш” деб номланган бу сўров июнь ойида Россиянинг 46 минтақасидаги 146 аҳоли пунктида 1600 киши орасида ўтказилган.

Россияликларнинг аксар қисми етарли маош ва нафақани чет мамлакатларга саёҳат қилиш ва сўз эркинлигига алмаштиришга рози эканини билдирди.

“Қаршилик потенциали ва ҳукуматни идрок қилиш” деб номланган сўровнома “Левада-марказ” ижтимоий сўров маркази томонидан Россиянинг турли минтақаларида 19-22 июнь куни ўтказилди.

Сўровда иштирок этганларнинг 49 фоизи сўз эркинлиги ва эркин ҳаракатланишни чеклашга қарши экани, яна 11 фоизи бу саволга жавоб беришга иккиланаётганини билдирган.

Хусусан, 18 фоиз респондент Россияда охирги йилларда халқ норозилиги ошгани, “оммавий тартибсизликлар эҳтимоли” мавжудлигини қайд этган. Мутахассислар оммавий норозилик акцияларида Россия аҳолисининг 10 фоизи иштирок этишга тайёр эканини айтганини очиқлади. Таъкидлаш жоизки, Россияда аҳоли норозилигининг юқори даражаси 1998 ва 2009 йилги иқтисодий инқирозлар даврида кузатилган эди.

“Левада” маркази сўрови натижасига кўра, Россияда бугунги кунда атиги 17 фоиз аҳоли “цензуранинг ҳар қандай кўринишига қаршидир”.

Сўровда иштирок этган кўпчилик - 69 фоиз респондент - ҳукумат билан безарурат ортиқча алоқага кирмасликни афзал деб кўрсатган. Хусусан, атиги 4 фоиз россиялик “ҳукумат жамият олдида тўлиқ ҳисобдор”, қолганлар “ҳисоб бермайди”, чунки “амалдорлар фуқароларни муҳим масалалар муҳокамасига яқинлаштирмайди”, деб ҳисоблашини сўров натижаларидан кўриш мумкин.

Сўровда Россиянинг 46 минтақасидаги 146 аҳоли пунктида яшовчи 1600 киши иштирок этди.

XS
SM
MD
LG