Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:21

Душанбеда “уч талоқ” бўлган аёл уч боласи билан ўзини сувга ташлади


Парвина уч боласи билан ўзини ана шу кўприкдан ташлаган.
Парвина уч боласи билан ўзини ана шу кўприкдан ташлаган.

Душанбе шаҳрида эри “уч талоқ” қилган аёл уч боласи билан ўзини дарёга ташлади. Одамлар аёлни қутқариб қолишга муаффақ бўлди, лекин унинг уч фарзанди чўкиб, нобуд бўлди.

Тожикистоннинг Ёвон туманида истиқомат қилган Парвина Абдуллаева эридан “уч талоқ” олганидан сўнг, 5 июль куни оқшомда уч фарзанди – 5 яшар Омина, 6 яшар Маҳина ва 7 яшар Зиёвуддин билан ўзини Душанбе шаҳридаги каналга ташлаган.

Бу воқеани кўриб ёрдамга шошилган одамлар Парвинанинг ўзини қутқариб олишга муваффақ бўлган, бироқ уч бола сувга чўкиб, нобуд бўлган.

Душанбе шаҳрининг Сино тумани прокуратураси 6 июль куни Парвина Абдуллаевани ҳибс қилган ва Тожикистон Жиноят Кодексининг 104-моддаси (балоғат ёшига етмаганлар жонига қасд қилиш) билан унга нисбатан жиноят иши очган.

Душанбе шаҳридаги Ёшлар кўли яқинида эру-хотиннинг жанжалига гувоҳ бўлган душанбелик Исомиддин Камоловнинг айтишича, улар аввал болаларини суратга тушириб, тинчгина сайр қилишган, бироқ фурсат ўтмай эру-хотин ўртасидаги даҳанаки жанжал бошқаларнинг эътиборини тортган:

“Уларнинг жанжалидан шу нарсани билдимки, гўё эр бошқа хотин олгану, хотини шунга тўполон қиляпти. Биз уларнинг оилавий жанжали экан деб, улардан узоқлашдик. Икки қизининг узун ва қоп-қора сочлари хотирамда қолган эди. Бугун ўша аёлнинг қўлларига кишан солиб, воқеа жойига олиб келишганда, уни танидим”, деди Исомиддин Камолов.

Уч боласи билан ўзини каналга ташлаган аëл ҳикояси
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:53 0:00

Гувоҳларнинг айтишларича, бу жанжалдан сўнг Парвина Абдуллаева Ёшлар кўлидан тахминан 200-300 метр нарироқдаги канал устидаги кўприкка бориб, аввал болаларини, кейин ўзини сувга ташлаган.

Душанбелик Раҳим Давлатовнинг айтишича, улар ўша пайт канал ёнида ўтиришганда, сувда бир аёлни жон талвасасида қирғоққа талпинаётганини кўриб қолишган:

“Биз дарҳол аёлни сувдан тортиб олдик. У қаттиқ совқотиб, қалтирарди. Менимча, унинг қалтираши қўрқувдан эди. Кимсан, нима бўлди деб ҳарчанд сўрасак ҳам жавоб бермасди. Фақат бир гап айтди: “агар билишса, мени ўлдиришади”, дейди Раҳим Давлатов.

Парвина Абдуллаевани кўприкдан 300 метр узоқликда сувдан тортиб олишган. Унинг икки қизи жасади эса бир километр пастроқдан топилган. Ўғлини эса эрталаб топишган.

Душанбе каналининг чуқурлиги 2-3 метр бўлиб, эни қирқ метрча келади.

Парвина Абдуллаева яқинларининг айтишларича, бу икки ёшнинг ҳаётида содир бўлган ногаҳоний ўзгаришни аёл қабул қила олмаган. Эрининг унга “уч талоқ” бериб, бирданига бошқа аёлга кетиши ҳақидаги қарори аёлнинг рашк ва қасос ўтида ёнишига ва шундай фожеани содир қилишга ундаган бўлиши мумкин.

Тожикистон Адлия кенгаши раиси Дўстмурод Ҳайитзода 6 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида, бу ишни прокуратура синчиклаб тергов қилишини, Парвина Абдуллаева эса руҳий экспертизадан ўтказилишини билдирди.

XS
SM
MD
LG