Линклар

Рашодхон Камоловнинг адвокатлари диний экспертизадан норози

  • Шерзод

Диний айбловлар билан қўлга олинганларнинг адвокати Ҳусанбой Солиев теологик экспертизалар ноқонуний эканини иддао қилмоқда.

Диний айбловлар билан қўлга олинганларнинг адвокати Ҳусанбой Солиев теологик экспертизалар ноқонуний эканини иддао қилмоқда.

Экстремистликда айбланиб бир неча ойдан бери хибсда сақланаётган қорасувлик имом Рашод Камолов ва диндор Дилёр Жумабоев адвокатлари Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг айбланувчилардан олинган ашёвий далиллар юзасидан экпертиза ўтказиши ноқонуний экани ва экспертиза ўтказиш қонун-қоидаларига амал қилинмаётганини айтмоқда.

"Уйимиздан ноқонуний нарсалар топилмаган эди"

Ўш вилоятининг Қорасув шаҳридан бўлган Дилёр Жумабоев “Ҳизбут-Таҳрир” экстремистик ташкилоти аъзолигида ва қўлга олиш даврида қаршилик кўрсатганликда айбланиб ўтган ойда суд ҳукми билан олти йилга озодликдан маҳрум қилинган.

Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари ўтган йилнинг сентябрида қўлга олинган Дилёр Жумабоевнинг уйидан шубҳали адабиётлар топилганини маълум қилган.

Бироқ Дилёр Жумабоевнинг турмуш ўртоғи Наргиза Жумабоева уйида тақиқланган адабиётлар бўлмаганини айтди:

- Тинтув пайтида уйдан тақиқланган ҳеч нарса чиқмаган. Компьютер процессори, флешка, адапторларни ҳаммасини олишган. Эшикларни синдириб, дарвозаларни бузиб кириб, уришган эримни, - дейди Наргиза Жумабоева.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот котиби Рахат Сулайманов эса диний экстремистликда гумонланганларни қўлга олиш жараёнида куч қўллаш, туҳмат қилиш каби кўринишларга йўл берилмаслигини айтади:

- Бундай ҳолларда барчаси видеога олинади. Ўшанда қандай ҳаракат қилингани кўриниб туради. Барчаси гувоҳлар иштирокида бўлади, -дейди Рахат Сулайманов.

"Дин комиссияси суд-экспертиза ташилоти эмас"

Қирғизистонда экстремистик деб топилган материалларнинг теологик экспертизасини Дин ишлари бўйича давлат комиссияси ўтказади. Қирғизистонлик айрим ҳуқуқ ҳимоячилари ва адвокатлар, жумладан, Қорасувлик имом Рашод Камолов ва диндор Дилёр Жумабоев адвокатларига кўра, Қирғизистон Дин ишлари бўйича давлат комиссияси теологик экспертиза ўтказишҳуқуқига эга эмас. Адвокатларнинг айтишича, буни Қирғизистон Адлия вазирлиги ҳам тасдиқлаган:

- Ҳозирги кунда ўтказилаётган теологик экспертизалар ноқонуний. Бунга аниқ далил-исботимиз ҳам бор. Давлат Дин ишлари бўйича комиссияси суд эксертиза ташкилоти эмас. Уларда эспертиза ўтказишга шароит ҳам, етарли мутахасислар ҳам, методика ҳам йўқ. Шу сабабли уларнинг берган хулосаси биз айтаётган қонун талабларига ҳам жавоб бермайди. Буэкспертизаларда нима учун бундай хулоса берилганини исботловчи ҳеч қандай қонуний асос, далил кўрсатилмайди,- дейди Дилёр Жумабоев ҳамда Рашод Камолов адвокати Ҳусанбой Солиев.

Адвокатлар Дин комиссиясининг нотўғри экпертизаси оқибатида юзга яқин одам ноҳақ қамалганини иддао қилмоқда

Дин ишлари бўйича давлат комиссияси вакиллари эса бу айбловларни инкор этиб келади. Комиссия эксперти Шукур Шерматовга кўра, теологик экспертиза ўтказиш ҳуқуқлари бўйича махсус қоида бор:

- Бу қонунда кўрсатилмаган. Бироқ президент буйруғи билан махсус қоида чиқарилган. Ўшанда диний экспертизаларни Дин комиссияси ўтказишга ҳуқуқли деб кўрсатилган. Бу ерда диншунос мутахасислар бор. Уларнинг барчаси танловдан ўтиб келган. Бундан ташқари, ўзимизда аттестация ҳам бўлиб туради, - дейди Шукур Шерматов.

Диний экстремизмда айбланган фуқароларнинг адвокатлари Қирғизистонда таъқиқланган материаллар ва адабиётларнинг махсус расмий рўйхати йўқлиги масаласини ҳам кун тартибига қўйибкелишади. Ички ишлар вазирлиги 10-бош бошқармаси эса айни пайтда мазкур рўйхат тайёрланаётганини маълум қилмоқда.

Адвокатларга кўра, сўнги 2-3 йил орасида Дин комиссияси томонидан нотўғри экспертиза ҳулосаси берилгани оқибатида юзга яқин одам 2 йилдан 16 йилгача қамалиб кетган.

Жумладан, ўтган ойда Дилёр Жумабоевга 6 йилга ҳукм ўқилган. Февраль ойи бошларида қўлга олинган Қорасувлик таниқли имом Рашод Камоловга нисбатан маҳкама шу йилнинг 23 июль куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG