Линклар

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) "Пахтакор" бош мураббийи Самвел Бабаянни ҳакамни ҳақорат қилгани учун жазолади.

Voha.uz сайти хабарига кўра, ПФЛ тартиб интизом қўмитаси Самвел Бабаянни "Пахтакор"нинг "Қўқон-1912"га жамоасига қарши ўйинида ҳакамни ҳақорат қилгани учун огоҳлантирган ва жаримага тортган.

Сайт Бабаянга тайинланган жарима миқдорини очиқламаган.

Яқинда Миржалол Қосимов ўрнига Ўзбекистон Миллий терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланган Бабаян 2002 йилдан 2015 йил июнига қадар Тошкентнинг “Пахтакор” клубида турли лавозимларда ишлаб келган.

Бабаянни “Пахтакор” фан клуби аъзолари унчалик хушламаслиги маълум.

Уч йил аввал фан клуб аъзолари Бабаян истеъфосини талаб қилишган эди.

XS
SM
MD
LG