Линклар

Қозоқ ва хитой ишчиларининг оммавий муштлашувидан 65 одам шифохонага тушди


Шарқий Қозоғистон картаси

8 июль куни Шарқий Қозоғистонда Kaz Minerals комбинатининг Актогай конида ишлаётган ишчилари ўртасида бўлиб ўтган оммавий муштлашувда 145 одам иштирок этди.

Қозоғистон Бош вазири ўринбосари Бердибек Сапарбоевнинг Остонадаги брифингда айтишича, муштлашув натижасида 65 киши шифохонага ётқизилган. Улар орасида Хитой фуқаролари ҳам борлиги айтилаяпти.

Полиция маълумотига кўра, тушги овқатланиш пайти ишчилардан бири овқат сифатидан қониқмаслигини айтиб, ошпазга мушт туширган. Шундан сўнг хитойлик ва қозоғистонлик ишчилар орасида муштлашув бошланган.

Муштлашув полиция аралашуви орқалигина бартараф қилинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилиб, тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG