Линклар

logo-print

23 июнь куни футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийси этиб тайинланган Самвел Бабаян 8 июль куни жамоатчиликка хориждан таклиф этилган ўз ëрдамчиси Деян Журжевични тақдим этди. Бабаян-Журжевич жуфтлигининг ўзбек футболини янги даражага кўтариб¸ миллий жамоани Осиë ва Жаҳон чемпионатига олиб чиқишига ишонасизми? Душанба кунги жонли суҳбатимизда шу ҳақда гаплашамиз.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти Мираброр Усмонов ўтган ой охирида миллий жамоа бош мураббийси этиб тайинлаган Самвел Бабаянга ҳозирча ҳеч ким уддалай олмаган вазифа юклади - терма жамоанинг 2018 йилги жаҳон чемпионатининг финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиш учун жавобгар этиб белгилади.

Бабаяннинг бу вазифани уддалай олишига кўп ҳам ишонмаган ўзбек футболи ишқибозлари ва шарҳловчилари кўп нарса Усмонов ва Бабаяннинг миллий терма жамоага жалб қилиши кўпдан айтилаëтган хорижлик мутахассиснинг кимлигига боғлиқ эканини айтишаëтган эди.

8 июль куни бу мутахассиснинг ким экани маълум бўлди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси Деан Журжевичнинг терма жамоалар маркази техник директори лавозимига тайинланганини эълон қилди.

“Мен бу ерга сайëҳликка эмас¸ жиддий ишлашга келдим. Мен Бабаян билан бундан олдин ҳам “Пахтакор”да ишлаганман¸ унинг талабларини биламан. Ўзбекистонда миллий терма жамоанинг умидига айланадиган талантли ëш футболчилар кўп. Мен ҳозир кўп гапиришни истамайман¸ ҳаммасини вақт кўрсатади. Аммо мен бу ерга олимпия ва миллий терма жамоалар ўртасида кўприк бўлиш учун келдим. Бу соҳада тажрибам етарли¸ деди 8 июль куни Ўзбекистон Футбол Федерациясида ўтказилган матбуот анжуманида хорижлик мутахассис.

Асли сербиялик 48 яшар Журжевич 2011 йил декабрида “Пахтакор” клуби тренери этиб тайинланган¸ аммо орадан олти ой ўтар-ўтмас¸ бу ишдан четлатилган эди.

Бунгача у Сербиядаги маҳаллий клубларда ўйнаган¸ кейинчалик эса¸ “Чукарички” ва “Белград” клубларига мураббийлик қилган.

Унинг ўтмишдаги ютуқлари ҳақида тўхталган футбол нашрлари¸ Журжевичнинг ўзи мураббийлик қилган ўсмирлар клубини Сербия чемпионлигига олиб чиққани ва 2008 йилда ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионатининг энг фаол тренери деб топилганини тилга олмоқда.

Журжевичнинг тренер сифатидаги каръераси¸ ҳозирча¸ фақат Тошкентнинг "Пахтакор"и билан чекланади.

Сиз Ўзбекистон миллий футболидаги асосий вазифаларнинг Самвел Бабаян ва Деян Журжевичга топширилишига қандай муносабатдасиз?

Бу жуфтликнинг миллий терма жамоада иш бошлаши ўзбек футболининг янги ривожланиш босқичими¸ ëки танқидчилар айтмоқчи¸ ўзбек футболининг ниҳоясими?

Ўзбек миллий футболини ривожлантириш учун Сиз нималар қилиш¸ бу соҳага кимларни олиб келиш керак¸ деб ўйлайсиз?

Душанба¸ 13 июль куни Тошкент вақти билан оқшомги соат 7 дан 8 га қадар шу саволлар атрофидаги кузатишларингиз билан жонли суҳбатда иштирок этинг.

Жонли мулоқотга элтувчи энг осон ва қисқа йўл – Озодликнинг Skype манзиллари!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG