Линклар

Афғонистон Ички ишлар вазири Нурулҳақ Улумий Балҳ вилояти маркази Мозори Шариф шаҳрида маҳаллий расмийлар билан учрашиб, афғон хавфсизлик кучларини давлат мухолифларига қарши кураш учун замонавий ҳарбий техникага жиддий эҳтиёжлари борлигини маълум қилди.

Нурулҳақ Улумий мамлакатнинг шимолий вилоятлари, жумладан, Форёб, Балҳ ва Сарипулга сафар қилиб, мазкур ҳудудлар хавфсизлик вазияти билан танишди.

Афғон расмийси мамлакатнинг шимолий қўшниларидан афғон ҳарбий кучларини замонавий қурол- аслаҳалар билан таъминлашда ёрдам сўради:

- Афғонистон хавфсизлик кучлари чет эллик ҳарбийлар ҳимоясига муҳтож эмас, балки, чет эл кўмагига муҳтож. Мен шимолий қўшниларимизга сафар қилиб, афғон халқини ўз ҳудудлари орқали уларга хавф – хатар таҳдид ўтказишига рухсат бермасликларини таъкидлаган эдим. Бизнинг террорчиликни йўқ қилиш учун замонавий қурол аслаҳаларга бўлган эҳтиёжимиз катта. Шимолий қўшниларимиз бу хусусда бизни ҳимоя этишлари керак, - деди генерал Улумий.

Мавзу тафсилотлари билан қуйидаги аудио мақолада тўлиқ танишишингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG