Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:12

Боснияликлар Сербия бош вазирини тошбўрон қилди


Дарғазаб боснияликлар Сребреница қирғинининг 20 йиллиги маросимига борган Сербия бош вазири Александар Вичични тошбўрон қилишди.

Вичич ва Сербия ҳукуматидан бўлган меҳмонлар машиналарига ўтириб, ҳодиса жойидан қочишга мажбур бўлдилар.

Ҳодиса ўн минглаб одамлар Ҳолокостдан буён Европадаги энг даҳшатли қирғиннинг 20 йиллигини нишонлаш учун Босния-Герцеговинанинг Сребреница шаҳарчасига йиғилган пайтда юз берди.

Маросимда қатнашиш учун ўнлаб давлат арбоблари – жумладан, Сербия бош вазири Александар Вучич, АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон, АҚШ собиқ давлат котиби Мадлин Олбрайт, Туркия бош вазири Аҳмет Довутўғли – Боснияга ташриф буюрган.

Эй-Эф-Пи агентлигининг хабар қилишича, дастлаб баъзи одамлар Сербия бош вазири таъзия китобини имзолаётган ва Сребреница қурбонларининг баъзи қариндошлари билан суҳбатлашаётган пайтда ҳуштак чалиб, эътироз билдиришган.

Боснияликлар Сербия бош вазирини тошбўрон қилди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:33 0:00

Яқинда шахси аниқланган 136 нафар қурбоннинг қолдиқлари ҳозирга қадар оммавий қабрлардан топилган 6 минг одам сингари хотира мажмуасига кўмилади.

Боснияда юз берган 1992-95 йиллар урушида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Сребреницани фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш учун ўз ҳимояси остига олганди.

Аммо, 1995 йилнинг 11-июлида Сербия қўшинлари шаҳарга бостириб қиришди.

Бир неча кун ичида, улар 8 мингга яқин мусулмон эркак ва болаларни ўлдиришди.

Қирғинни беркитиш мақсадида жасадлар тўқсондан ортиқ оммавий қабрларга кўмилган эди.

Хотира маросимидан олдин чиқарилган баёнотда, Александар Вучич Сребреница қирғинини “даҳшатли жиноят” деб атади.

"Қурбонлар учун афсус ва надоматни, бу даҳшатли жиноятни содир этганларга эса нафрат ва ғазабни таърифлашга сўз ожиз," деди Сербия бош вазири.

"Бу машъум жиноятни Сербия очиқча қоралайди ва унда иштирок этганлардан нафратланади," дея илова қилди у.

Аммо, Сербия Сребреницадаги мазкур қирғиннинг “қатлиом", деб аталишига қарши чиққан.

Шу ҳафта бошида Россия Британия тақдим этилган ва Сребреница ҳодисаларини “қатлиом” дея тан олишга чақирган БМТ резолюциясига вето қўйганди.

Босниядаги серблар лидери Милорад Додик вето учун Москвага миннатдорчилик билдирди.

Унга кўра, Россия "Боснияда вазиятни мураккаблаштирадиган ва бўлинишларни янада чуқурлаштирадиган релюцияни бартараф этди."

Урушдан кейин Босния-Герцоговина икки йирик автоном минтақадан иборат федерал давлат сифатида таъсис этилди: мусулмон-хорват федерацияси ва асосан серблардан иборат Серб Республикаси.

Сребреница Серб Республикасида жойлашган.

XS
SM
MD
LG