Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:14

Қурултой: Ўзбек қамоқхонаси бошқа давлатлар учун намунами?


Женевадаги БМТ қароргоҳи. Ўзбекистон ҳукумати вакиллари
Женевадаги БМТ қароргоҳи. Ўзбекистон ҳукумати вакиллари

БМТ Инсон Ҳақлари Қўмитасининг 114-сессияси доирасида ўтган савол-жавобда қатнашган Ўзбекистон вакиласи, Адлия вазирлиги мулозимаси Шаҳноза Ëқубжоновага кўра¸ ўзбек турмаларида силга чалинганларгадори-дармон берилади¸ тиши йўқларга эса бепул протез қўйилади.

“Биздаги жазо ўташ масканлари ҳар томонлама яхши¸ Ўзбекистон ўз қамоқ тизими бўйича бошқа давлатларга ўрнак”, деди Шаҳноза Ëқубжонова Женевда қилган чиқишида.

Унга кўра¸ “Ўзбекистон пенитенциар тизими таҳсинга лойиқ”

Ўзбекистон ҳукуматининг Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ва ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси вакилларидан иборат тўрт кишилик ҳайъат мустақил халқаро экспертларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати мулозимлари, "Нима учун дунёнинг энг узоқ вақт қамоқда ўтирган журналисти Муҳаммад Бекжон озод қилинмаётгани" Мурод Жўраев ва Самандар Қўқонов сингари дастлабки жазо муддатини аллақачон ўтаб бўлган кекса маҳбусларга нисбатан нега авф қўлланмаётгани, шунингдек, таниқли рассом Вячеслав Охуновга нима сабабдан чиқиш визаси берилмаётгани ҳақидаги аниқ саволларни жавобсиз қолдиришди.

Женевадаги анжуманни Швейцариядан туриб ëритаëтган мухбиримиз Абдулла Искандар ҳозирлаган "Қурултой" дастурини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўзбек қамоқхонаси бош давлатлар учун намунами ?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:23:30 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG