Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:34

Cуриянинг ал-Боб шаҳрига ҳужумда ўнлаб одам ҳалок бўлди


"Исломий Давлат" гуруҳи назорати остида бўлган Суриянинг ал-Боб шаҳрига уюштирилган ҳаво ҳужумида камида 28 одам ҳалок бўлди.

Яна ўнлаб одам жароҳат олди.

Қароргоҳи Лондонда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари маркази хабарига кўра, қурбонларнинг 19 нафари тинч фуқаролардир.

Гувоҳлар сўзларига кўра, армия вертолётлари аҳоли масканларига портловчи моддалар солинган метал бочкалар ва контейнерларни ташлашган.

Ал-Боб шаҳри Ҳалабдан 40 километр шимоли-шарқда жойлашган бўлиб, ҳукумат кучлари томонидан тез-тез ҳужумга учраб туради.

Май ойида ҳаво амалиётлари натижасида 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

XS
SM
MD
LG