Линклар

logo-print

Бугун ЕИ Грецияга қарз бериш ёки бермаслик масаласини муҳокама қилади


Грек пенсионерлари нафақа пулларини олиш учун навбатда турибди. Грецияда дефольт эълон қилинганидан сўнг ҳазнанинг таги кўриниб қолган.

Грек пенсионерлари нафақа пулларини олиш учун навбатда турибди. Грецияда дефольт эълон қилинганидан сўнг ҳазнанинг таги кўриниб қолган.

Бугун Брюсселда ўтадиган Европа Иттифоқи саммитида Грециядаги иқтисодий инқироз муҳокама қилинади.

Саммитда халқаро кредиторлар қўйган шартларни узоқ вақт бажаришдан бош тортиб келган Грецияга молиявий ёрдам кўрсатишни жонлантириш керакми ёки керак эмаси деган масала кўриб чиқилади.

Шанба куни евро ҳудудига аъзо давлатлар молия вазирлари йиғилиш ўтказиб, Греция Европа Иттифоқидаги донор давлатлар ишончига қайта сазовор бўлиши ва янги қарзлар олиши учун қаттиқ ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида баёнот берган.

Греция 30 июнь куни Халқаро валюта жамғармасига 1 миллиард 550 миллон евро қарзини тўйлай олмай дефольт ҳолатига тушган эди. Греция Бош вазири Алексис Ципрас Европа Иттифоқидан яна 53 миллиард 500 миллион евро қарз сўрамоқда. Грециянинг кредиторлардан умумий қарзи 240 миллиард еврони ташкил этади.

XS
SM
MD
LG